Ру En O'z
15 Февраль 2023 1029

Ўзбекистон ва Италия от спорти федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси Бош котиби Нодир Ибрагимов айни пайтда Италияда хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад от спорти бўйича ушбу мамлакатнинг тажрибасини ўрганиш, томонлар ўртасида истиқболли келишувларни йўлга қўйишдир.

Мутахассис Италия от спорти федерацияси Бош котиби Симоне Перилло билан ўтган учрашув давомида ушбу мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтди. Суҳбат давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг кейинги марралари, терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, “Pratoni del Vivaro” от спорти клубида ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада ҳамюртларимизнинг иштирокини таъминлаш каби мавзулар ҳам муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Нодир Ибрагимов самимий учрашув учун минатдорчилик билдириб, Италия от спорти федерацияси раҳбарияти ва терма жамоа вакилларини апрель ойида пойтахтимиздаги “Universal Horses Stables” клубида ўтадиган халқаро мусобақага таклиф қилди.

Text to speech