Ру En O'z
15 Февраль 2023 838

Тоғ чанғичиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Айни кунларда Францияда тоғ чанғиси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари баҳслар ўтказиладиган Куршевель ва Марибель шаҳарчаларига етиб келишди.

Мазкур дунё биринчилигида ҳамюртларимиз слалом ва гигант слалом дастурларида стартга чиқишади. 16-18 февраль кунлари ўтадиган саралаш беллашувларда қуйидаги 5 нафар атлетимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Эркаклар:
Комилжон Тўхтаев
Арман Гаюпов
Медет Назаров

Аёллар:
Раъно Иманқулова
Валерия Ковалёва

Text to speech