Ру En O'z
14 Февраль 2023 916

Грузия термасининг Тошкентга келадиган таркиби аниқ

3-5 март кунлари Тошкент “Катта дубулға” турнирида иштирок этадиган Грузия термаси ўз таркибини эълон қилди. Қайд этиш жоиз, ушбу жамоа йигитлари ҳар бир вазн тоифасида медаллар учун курашга асосий даъвогарлардан саналади. Грузинлар таркибида 2022 йилнинг энг яхши иппони муаллифи Бека Гвиниашвили, жаҳон чемпиони Лухуми Чхвимиани, Рио-2016 Олимпиадаси финалчиси Варлам Липартелиани каби номларни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб билан танишинг:

Эркаклар:
-60 кг: Лухуми Чхвимиани
-66 кг: Баграти Ниниашвили
-81 кг: Леван Гугава
-90 кг: Бека Гвиниашвили
-90 кг: Ушанги Маргиани
-100 кг: Онисе Санеблидзе
-100 кг: Варлам Липартелиани
+100 кг: Гела Залишвили

Аёллар:
-57 кг: Этери Липартелиани
-70 кг: Софио Сомхишвили

Text to speech