13 Февраль 2023
1205
Оғир атлетикачиларимиз хорижий мутахассислар билан янги йиғин бошлашди
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чирчиқда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бош мураббий Баҳром Мендибоев мазкур йиғинга май ойида Корея Республикасида ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиши кутилаётган 15 нафар асосий таркиб спортчиларини жалб қилган.
Яна бир аҳамиятли томони, бу терма жамоамизда фаолият бошлаган хорижлик мураббийлар эронлик Али Ҳуссайни ва туркманистонлик Доулет Глиджов иштирокидаги биринчи йиғин ҳисобланади. Шунингдек, ҳамюртларимиз билан Ўмон терма жамоасининг 2 нафар вакили бирга шуғулланиб, ўз тажрибаларини оширишмоқда.