Ру En O'z
2 Июнь 2020 2429

9-онлайн учрашув

Миллий олимпия қўмитаси ҳамкасблари билан доимо алоқада бўлиш учун онлайн учрашувларни ўтказишда давом этмоқда.

9-маротаба Zoom платформасидан фойдаланиб, бизни қизиқтирган мавзуларни муҳокама қиляпмиз, янги қизиқарли маълумотларни баҳам кўриб, бир-биримиздан завқланяпмиз.

Ушбу учрашув давомида МОҚ Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти бош мутахассиси Б. Ибрагимов олимпиячиларни тайёрлаш ва танлаб олишнинг хитойча тизими билан таништирди.

Кейин Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Касимов ҳамкасблар билан биргаликда Хитой спорти билан боғлиқ, шунингдек, ушбу тизимни спортимизда қўллаш имкониятларини батафсил муҳокама қилди.
Учрашув якунида МОҚнинг Сирдарё вилояти вакили Равшан Саттаров ўз меҳнат фаолияти билан боғлиқ хотираларни сўзлаб берди.

Миллий Олимпия Қўмитаси барча жамоаларни ҳамжиҳат ва бирдам бўлишга чақиради, бир-бирингизни унутмаган ҳолда, ёдда тутингки, ҳатто масофадан туриб ҳам барчамиз ҳамкасб ва дўст бўлиб қоламиз!

Text to speech