Ру En O'z
13 Февраль 2023 918

Алексей Мочаловни табриклаймиз!

Бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Алексей Мочалов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Алексей Юрьевич Мочалов 1990 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Гуанчжоу-2010 ва Инчеон-2014 Осиё ўйинлари ғолиби, кўп карра Жаҳон кубоги совриндори ва Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси. Спортчимиз кўрсатган хизматлари учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.

Text to speech