Ру En O'z
12 Февраль 2023 866

Қизларимиз Жаҳон кубогини 10-ўринда якунлашди

Пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогининг галдаги босқичи якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 10-поғонани эгаллади.

9-ўрин учун кечган кураш йўлида қизларимиз дастлаб Жапония, сўнг Руминия термасини мағлубиятга учратишди. Афсуски, якуний паллада испаниялик рақибаларига 26:45 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Мусобақада олтин медаллар Болгария термасига насиб этди. Финалда улар озарбайжонлик қиличбозлардан 45:40 ҳисобида устун келишди. Бронза медаллари эса кореялик саблячиларга насиб этди.

Text to speech