11 Февраль 2023 2053

Шарифа Давронова катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз!

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигининг иккинчи кун дастури якунланди. Қувонарлиси, бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок етган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди. 13.98 метр натижа ҳамюртимизга чемпионликни тақдим қилди.

1. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 13.98 метр
2. Марико Маримото (Япония) - 13.66
3. Чен Тин (Хитой) - 13.52

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu