Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогининг тантанили очилиш маросими ўтказилди
Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилмоқда. Бугун пойтахтимиздаги Гимнастика саройида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ва ундан сўнг яккалик дастуридаги финал жанглари бўлиб ўтди.
Маросимда расмийлардан Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, Халқаро қиличбозлик федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. Унда сўз олган Адҳам Илҳамович Президентимиз томонидан мамлакатимизда спорт соҳасига катта аҳамият қаратилаётгани, бу каби мусобақалар юртимизда қиличбозлик билан шуғулланувчи ёшларнинг кўпайишига ҳисса қўшишини таъкидлади.
Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган ярим финал ва финал жангларига навбат берилди. Муросасиз баҳслар якунига кўра, грециялик Деспина Геогидау олтин медални қўлга киритди. Бугунги ғолиб ва совриндорлар:
1. Деспина Геогидау (Греция)
2. Теодоро Гкоунтора (Греция)
3. Мисаки Эмура (Япония)
3. Элизабет Тартаковски (АҚШ)