4 Июнь 2020
3467
Садриддин Сайматов: «Карантин пайтида янги услублар устида ишламоқдамиз»
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин даврида ўзбек спортининг ёрқин вакиллари билан олиб бораётган «Онлайн интервью» лойиҳасини давом эттиради.
Бугунги қаҳрамонимиз каратэ WKF бўйича терма жамоамиз аъзоси, Осиё чемпиони Садриддин Сайматов бўлади. Маҳоратли спортчимиз суҳбат давомида Токио Олимпиадаси йўлида рақиблари билан қандай рақобат олиб бораётгани, карантин давридаги машғулотлари, терма жамоага жалб қилинган эронлик мураббийнинг фаолияти ҳақидаги қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди.