Баҳромжон Газиев Германиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Германияда CSI2* таснифидаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ушбу турнирдан хушхабар кўп куттирмади.
Мазкур мусобақада спортчи сифатида ўз омадини синаб кўрган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз "Lady" тулпорида 38 нафар иштирокчи орасида энг яхши натижани қайд этди.
Нуржан Туякбаев 145 см баландликни ташкил этган тўсиқлардан сакраш баҳсларида иштирок этди. Ҳамюртимиз "Lancelotta" тулпорида 68 чавандоз орасида саккизинчи бўлди. Мусобақада вакилларимиздан ташқари Франция, Польша, Швеция ва Германия терма жамоаларининг маҳоратли спортчилари иштирок этишмоқда.