Ру En O'z
10 Февраль 2023 840

Дайибекова ҳамда Эррера медаллар учун курашни давом эттиради

Пойтахтимизда бошланган қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогида биринчи кун беллашувлари якунланди. Маълум қилганимиздек, унда гуруҳ босқичи ва дастлабки икки саралаш босқичи баҳслари ўтказилди.

Мусобақада 19 нафар спортчимиз стартга чиққан бўлса, улардан фақатгина Зайнаб Дайибекова ҳамда Фернанда Эррера медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлишди. Эртага Эррера туркиялик Ирина Шукла, Зайнаб Дайибекова эса украиналик Алина Комашчукка қарши жанг қилади.

Text to speech