9 Февраль 2023
1041
Дзюдочи қизларимиз ўқув-машғулот йиғинида
Шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Ушбу тайёргарлик 3-5 март кунлари пойтахтимизда ўтадиган "Катта дубулға" турнирига қаратилган. Мураббийлар ўтаби ҳозирда умумий жисмоний тайёргарликни яхшилашга эътибор беряпти.
Қайд этиш жоиз, Гулноза Матниязова якка тартибда шуғулланмоқда. Режага кўра, фақат у келаси ҳафта Тель-Авив "Катта дубулға" турнирида иштирок этади. Ушбу мусобақада дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан 450 нафарга яқин спортчи қатнашади.