Ру En O'z
9 Февраль 2023 1310

Жаҳон спортида нима гап?

Швеция 2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун курашга қўшилди. Шу тариқа ушбу Олимпиадани ўзида қабул қилишга АҚШ (Солт-Лейк-Сити), Япония (Саппоро) ва Швеция (аниқ шаҳар ҳали кўрсатилмади) кураш олиб борадиган бўлди. Халқаро Олимпия қўмитасининг бу борадаги якуний қарори жорий йил Мумбаи шаҳрида ўтадиган 140-Сессияда эълон қилинади.

Халқаро Олимпия қўмитаси Австралиянинг “Channel Nine” телеканалига келгуси 5 та Олимпиада (Париж-2024, Милан ва Кортина д’Ампеццо-2026, Лос-Анжелес-2028, Брисбен-2032 ва ҳали мезбони аниқланмаган 2030 йилги қишки Олимпиада) трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини сотди. “Channel Nine” бунинг учун 205 миллион АҚШ доллари сарфлади.

Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Дастлаб аралаш эстафета дастуридаги пойга ўтказилди. Унда Норвегия терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кучли учликдан Италия ва Франция термалари ўрин олишди.

Text to speech