Ру En O'z
10 Июнь 2020 3194

Оғир атлетикачиларимиз тиббий кўрикда

Хабар берганимиздек, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида (РСТИАМ) Олимпия спорт турлари бўйича барча терма жамоамиз вакиллари белгиланган график асосида бир неча босқичдан иборат тиббий текширувдан ўтишмоқда. Текширувлар, аввало, COVID-19  учун таҳлиллар, шунингдек, чуқурлаштирилган тиббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича олиб борилмоқда.

 Бугун ҳам бошқа спорт турлари каби оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари РСТИАМда бўлишди. Қувонарлиси, асосий терма жамоамиз вакилларининг ҳеч бирида хавфли касаллик аломатлари аниқлангани йўқ. Оғир атлетикачиларимиз ҳам мамлакатимизда карантин эълон қилингач бир неча ҳафта ўз уйларида машғулот олиб боришди. Ушбу текширув орқали терма жамоа мураббийлари ва шифокорлари ҳам спортчиларнинг функционал ҳолатидаги ўзгаришлар бўйича етарли маълумотга эга бўлишди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги хулоса терма жамоа мутасаддиларига карантиндан сўнг йил якунигача атлетларнинг тайёргарлигига оид керакли дастурни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech