Ру En O'z
8 Февраль 2023 1153

Ёш курашчиларимиз соғ-саломат Туркиядан қайтиб келишди

Туркиянинг Кахраманмараш шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада қатнашган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди. Ушбу шаҳар зилзила эпицентрига айланиб қолгач ҳамюртларимиз Анқара шаҳрига кўчирилди. Шундан сўнг улар Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга қайтиб келишди.

Истанбулда жамоага қўшилган Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шурҳат Мамадалиев уларнинг юртимизга етиб келишида бошчилик қилди. Мусобақага йўл олган 13 нафар делегация аъзоларининг (2 мураббий, 1 ҳакам ва 10 нафар спортчи) барчаси соғ-саломат.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчиларимизнинг Ватанимизга қайтишида катта ёрдам берган Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасига миннатдорчилик билдиради.

Text to speech