Ру En O'z
8 Февраль 2023 884

Александр Пономарёвни табриклаймиз!

Бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Пономарёв таваллуд айёмини нишонламоқда.

Александр Пономарёв 1959 йил 8 февраль куни туғилган. 13 ёшидан бери эшкак эшиш спорти билан шуғулланиб келади. Фаолияти давомида Ўзбекистон ва Собиқ Иттифоқ чемпионатларининг ғолиб ва совриндори бўлган. Мураббийлик фаолиятида Вадим Меньков, Герасим Кочнев, Серик Мирбеков каби иқтидорли спортчиларни тарбиялаб берган. 2010 йил кўрсатган хизматлари учун давлатимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Александр Пономарёвни таваллуд куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech