Тошкент “Катта дубулға” турнири: Ҳозиргача 23 давлатдан талабнома келиб тушган
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-5 март кунлари Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Унда спортчилар чемпионлик билан бирга Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади.
Ани пайтга келиб, 23 терма жамоа мазкур мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Улар орасида пойтахтимиз ўтган йил мезбонлик қилган дунё биринчилигида +100 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган кубалик Энди Гранда каби номларни кўриш мумкин.
Ҳозиргача Тошкент “Катта дубулға” мусобақасида қатнашиш истагини билдирган жамоалар: Канада, Марказий Африка Республикаси, Хитой Таипейи, Куба, Кипр, Эстония, Буюк Британия, Ямайка, Қозоғистон, Ливан, Монако, Черногория, Янги Зеландия, Польша, Самоа, Саудия Арабистони, Словения, ЖАР, Испания, Швеция, Швейцария, БАА, АҚШ, Вьетнам.