Адҳам Икрамов ноолимпия спорт турларини қўллаб-қувватлашга доир режа билан танишди
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов иштирокида маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ноолимпия спорт турларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди.
Унда мазкур йўналишларга масъул ходимлар иштирок этиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди. Хусусан,
маҳаллаларда барпо этилаётган уч тоифадаги спорт майдончаларининг қуришлиш ишларини белгиланган тартиб асосида олиб бориш ва жараёнларни жадаллаштириш устувор вазифалардан бири эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Шунингдек, қуриб битказилган спорт майдончаларидан самарали фойдаланиш, уларининг яроқлилигини таъминлаш ва тозалигини сақлаш бўйича алоҳида мониторинг олиб бориш вазифаси белгиланди.
Шундан сўнг ноолимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича 2023 йилда эътибор қаратиш лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтилди. Бу борада мазкур спорт турларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қўшимча таклифлар баён қилинди.