Ру En O'z
6 Февраль 2023 1155

Париж “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг рейтингига назар ташлаймиз

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Франция пойтахтида якунига етган “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, мусобақада бешинчи ўринни ўринни эгаллаган Сардор Нуриллаев -66 вазн тоифасидаги лицензион ҳудудга кирди. Парижда шоҳсупага кўтарилган Алишер Юсупов (+100 кг) ўз ўрнини мустаҳкамлаб олган бўлса, Камолиддин Бахтиёров (-60 кг) Олимпиадага йўлланма берадиган зонага яқинлашиб олди. Батафсил:

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 1936 очко
18. Дилшодбек Баратов – 634

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 1936 очко
15. Муҳриддин Тиловов – 664
26. Сардор Нуриллаев – 519

-73 кг:
1. Даниэль Каргнин (Бразилия) – 1980 очко
5. Шаҳрам Аҳадов– 1340
8. Обидхон Нўъмонов – 1104
11. Муроджон Йўлдошев – 870

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 1674 очко

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 1935 очко
6. Музаффарбек Тўрабоев – 1274

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 1740 очко
3. Алишер Юсупов – 1310
14. Шоҳруҳ Бахтиёров – 790

Аёллар:

-48 кг:
1. Абиба Абужакинова (Қозоғистон) – 1924 очко
38. Ҳалимажон Қурбонова – 317 (қитъавий квота)

-52 кг:
1. Дистрия Красничи (Косово) – 2145 очко
3. Диёра Келдиёрова – 1744
24. Сита Қадамбоева – 476

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 2014 очко
19. Гулноза Матниязова – 610

Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтинининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Text to speech