Ру En O'z
6 Февраль 2023 1415

Велоспортчиларимиздан яна бир ғалаба

Туркияда велошоссе бўйича “GRAND Prix Apollon Temple” пойгаси бўлиб ўтди. 85 км масофани ташкил этган ушбу старт Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

Финиш арафасида бошқалардан илгарлаб кетган 3 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. Аҳамиятлиси, уларнинг 2 нафари ҳамюртимиз эди. Якунда Севинч Йўлдошева биринчи, Екатерина Кнебелева эса иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Қозоғистонлик Фаина Потапова кучли учликни якунлаб берди. Аҳамиятлиси, ушбу натижа орқали кучли ўнликда келган спортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарига эга бўлишди. Батафсил:

GRAND Prix Apollon Temple, 85 км:
1. Севинч Йўлдошева (Ўзбекистон) – 40 (очко)
2. Екатерина Кнебелева (Ўзбекистон) – 30
3. Фаина Потапова (Қозоғистон) – 25
4. София Каримова (Ўзбекистон) – 20
6. Нафосат Қўзиева (Ўзбекистон) – 10
8. Моҳинабону Элмуродова (Ўзбекистон) – 3

Text to speech