Ру En O'z
6 Февраль 2023 1298

Олимпиада совриндори Рустам Саидов 45 ёшда!

Бугун бокс бўйича Сидней-2000 Олимпия ўйинлари совриндори Рустам Саидов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Рустам Саидов 1978 йил 6 февраль куни таваллуд топган. Фаолияти давомида +91 кг вазн тоифасида иштирок этиб, энг нуфузли спорт мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. Рустам Тўхтасинович 1999 ва 2007 йиллар Осиё чемпионатлари, Пусан-2002 ва Доха-2006 Осиё ўйинларининг олтин медаль соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, 2003 йил Бангкокда ўтган жаҳон чемпионати ва Сидней-2000 Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. Ушбу муваффақиятлари эвазига спортчимиз давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Саидовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилаб қолади.

Text to speech