Ру En O'z
6 Февраль 2023 1025

Курашчиларимиз Загреб турнирида иккита медалга сазовор бўлишди

1-5 февраль кунлари Хорватия пойтахтида спорт курашлари бўйича “Zagreb Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу спорт турида дунёнинг энг кучли полвонларини жамлаган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб борди. Ҳамюртларимиз мусобақада юнон-рум ва аёллар кураши дастурларида иштирок этишди.

Муросасиз баҳслар якунида “классик” курашчиларимиз 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. -55 кг вазнда қатнашган Ихтиёр Ботиров шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган бўлса, Жамол Жумабоев -72 кг вазн тоифасидаги баҳсларда кучли учликдан жой олди.

Text to speech