6 Февраль 2023
1616
Саблячи йигитларимиз Жаҳон кубогида иккинчи бўлишди
Болгариянинг Пловдив шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунига кўра жаҳон рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Йигитларимиз жамоавий дастурнинг саралаш босқичларида Буюк Британия, Руминия, ярим финалда Миср термасини мағлубиятга учратди. Муросасиз кечган финал беллашувида Франция термасига 42:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди ва кумуш медаль билан тақдирландилар.
Қизларимиз кучли саккизликдан жой олишди. Йигитларимизнинг мазкур натижаси жаҳон рейтинги учун жамоамизга 52 очко тақдим этди. Бу эса мусобақадан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олишимизни таъминламоқда.