11 Июнь 2020
3184
Онлайн машғулот: Ўзбекистон каратэ ассоциацияси
Дўстлар, сиз билан яна бир онлайн-машғулотни баҳам кўришга тайёрмиз! Бу сафар каратэ машғулотлари қандай қилиб олиб борилишини кўрсатамиз.
Барча машғулотлар хорижлик мураббий томонидан инглиз тилида олиб борилди. Спортчиларга қулайлик яратиш мақсадида кўрсатмалар улар учун онлайнда ўзбек тилига таржима қилиб борилди.
Каратэ бўйича машғулотларда нафақат турли техникалар ўрганилади, балки спортчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхшиланади.
Биз билан қолинг ва онлайн машғулотларимизни кузатишда давом этинг. Ҳали кўп фойдали ва қизиқарли машқларимиз бор.