5 Февраль 2023
1072
Дзюдочиларимиз Париж «Катта дубулға» турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди
Франция пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан тугатди.
Хабар берганимиздек, кечки дастурда +100 кг вазн тоифасида ҳамюртларимиз Шоҳруҳ Бахтиёров ва Алишер Юсупов бронза медали учун ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли курашда Юсуповнинг қўли баланд келди ва термамизга 2-бронза медалини тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги кун дастурида -60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.