Ру En O'z
5 Февраль 2023 877

Парижда ўзбекча «дуэль»

Дзюдо бўйича Париж «Катта дубулға» турнирида кечки дастурда медаллар учун курашадиган полвонлар номи маълум бўлди. Аҳамиятлиси, +100 кг вазн тоифасида икки ўзбек дзюдочилари Алишер Юсупов ва Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун ўзаро баҳс олиб боришади.

Юсупов ярим финалда афсонавий Тедди Ринерга (Франция) имкониятни бой бериб ушбу босқичга келди. Чорак финалда япониялик Ҳёго Отадан мағлубиятга учраган Бахтиёров ўтиш босқичида зафар қучиб, шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Афсуски, амалдаги жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) мусобақани 7-натижа билан якунлади.

Text to speech