Ру En O'z
4 Февраль 2023 1029

Камолиддин Бахтиёров бронза медали соҳиби!

Париж "Катта дубулға" турнирида финал блокидан ўрин олган баҳслар бошланди. -60 кг вазн тоифасида бронза медали учун кураш олиб борган Камолиддин Бахтиёров беллашувни муваффақиятли ўтказди.

Ушбу босқичда ўтган йилги жаҳон чемпионати финалчиси мўғулистонлик Ариунболд Энхтайван билан беллашган Бахтиёров баҳсни ўз фойдасида ҳал қилди. Шу тариқа, 2022 йил мамлакат чемпионлигига эришган ёш полвонимиз илк бор халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилмоқда.

Text to speech