Бахтиёров ва Нуриллаев бронза медали учун курашади

Парижда старт олган дзюдо бўйича "Катта дубулға" мусобақасининг кечки дастурида медаллар учун баҳс олиб борадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, унда Камолиддин Бахтиёров (-60 кг) ва Сардор Нуриллаев (-66 кг) бронза медали учун татамига чиқишади.

Бахтиёров фаолиятида илк бор катталар таснифидаги бундай йирик мусобақада шоҳсупага кўтарилиши учун мўғулистонлик Ариунболд Энхтайвинни енгиши талаб этилса, Нуриллаевга жанубий кореялик Жаеҳонг Ан рақиблик қилади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu