Ру En O'z
13 Июнь 2020 3455

Онлайн машғулот: Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси

Онлайн-машғулотларимиз давом этмоқда!

Бугун сизларга Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ва Миллий олимпия қўмитасининг биргаликдаги машғулотидан видеоҳисоботни тақдим этамиз.

Машғулотни спортчи A.Собиров чигалёзди машқлари билан бошлаб берди. Бироздан сўнг Миллий олимпия қўмитаси президенти Шаабдурахмонов Р.М. спортчилар сафига қўшилди. У барча спортчи ва мураббийларга ҳозирги мураккаб вазиятда ҳам шуғулланишни ташлаб қўймагани учун миннатдорчилик билдирди ва тез орада хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда одатдаги шароитда машғулотларни қайта тиклаш режалаштирилаётганлигини айтди. Шундан сўнг чигалёзди машқлари давом эттирилди.

Кейин машғулотни давом эттириш «эстафетаси» сабля бўйича мураббий Мартин Камаджиевга топширилди. Машғулотнинг ушбу қисмида спортчилар қиличбозлик кўникмаларини юқори даражада намоён этишди.

Машқлар якуний босқичини сабля бўйича мураббий В. Назлимов олиб борди. У баъзи машқларни янада фаол шаклда бажариш кераклигини кўрсатиб, саломатлик учун фойдали бўладиган баъзи машғулотлар ҳақида айтиб берди.

Text to speech