4 Февраль 2023
750
Бугун Францияда дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади
2 кун давом этадиган мусобақанинг илк кунидан эркаклар ўртасидаги -60 кг, -66 кг ва -73 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўрин олган. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради. Ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров – Ям Волшак (Исроил) / Стенлей Первил (Гаити)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Фернанд Никеро (Габон) / Хуан Эрнандес (Колумбия)
-66 кг: Бобур Ваджиев – Фелипе Пелим (Бразилия)
-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Анхзая Лавжаргал (Мўғулистон) / Турпал Джовкаев (Финляндия)