3 Февраль 2023
1351
Тоғ чанғичиларимиз Қирғизистондаги халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашишмоқда
Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйичи халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби терма жамоалар ўзаро баҳс олиб бориб боришяпти. Беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилларимиз ҳар бир йўналишда шоҳсупага кўтарилишмоқда. Жумладан, Пхёнчхан-2018 ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаев гигант-слалом дастурида биринчи ўринни эгаллади. Арман Гаюпов ва Валерия Ковалёва эса шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. Батафсил:
Гигант-слалом, эркаклар:
1. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон)
2. Захар Кучин (Қозоғистон)
3. Арман Гаюпов (Ўзбекистон)
Аёллар:
1. Яна Мелинг (Қозоғистон)
2. Альбина Иванова (Қирғизистон)
3. Валерия Ковалёва (Ўзбекистон)