Ру En O'z
17 Июнь 2020 4112

Онлайн-машғулот: Ўзбекистон бокс федерацияси

Спортчиларнинг онлайн-машғулоти қизғин давом этяпти!

Бугун сизлар билан Ўзбекистон бокс федерациясининг Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан учинчи масофавий машғулотидан видеони баҳам кўрмоқдамиз.

Машғулот бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов раҳбарлигида олиб борилди. Дастлаб бўғимларни чўзиш билан чигалёзди машқлари ўтказилди, сўнгра машғулотларнинг асосий қисмига ўтилди.

Видеони томоша қилинг ва спортчиларимиздан ўрнак олиб, мунтазам машқ қилинг. Соғлом бўлинг ва касалликдан йироқ юринг!

Миллий олимпия қўмитаси барча спортчиларни келгусида ўз устида жиддий ишлашда давом этишга, соғлиғини яхшилаб боришга ва мунтазам равишда жисмоний машқларни бажариб боришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ўз уйларида ноодатий шароитдаги шуғулланиш иштиёқи учун ташаккур билдиради.

Text to speech