Ру En O'z
2 Февраль 2023 2017

АҚШга қарши ўйинда терма жамоамиз Истоминсиз ҳаракат қилади

3-4 февраль кунлари пойтахтимизда теннис бўйича Дэвис кубоги саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бугун беллашувлардан олдин матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби Ирода Тўлаганова ва халқаро теннис федерациясидан ташриф буюрган экспертлар иштирок этишди.

Анжуман давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди. Аҳамиятлиси, бўлажак учрашувда тажрибали Денис Истомин қатнашмаслиги маълум қилинди. Қуръа натижасига кўра, жуфтликлар қуйидагича шаклланди:

3 февраль:
Сергей Фомин – Маккензи Макдональд
Ҳумоюн Султонов – Томми Пауль

4 февраль:
Санжар Файзиев / Сергей Фомин – Остин Крайчек / Ражив Рам
Сергей Фомин – Томми Пауль
Ҳумоюн Султонов – Маккензи Макдональд

Text to speech