Ру En O'z
2 Февраль 2023 1128

Оғир вазн тоифаларида чемпионат ғолиблари аниқланди

“Universal” cпорт мажмуасида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги мамлакат биринчилиги баҳслари якунланди. Сўнгги кунда оғир вазн тоифаларидаги беллашувлар ўтказилди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда хоразмлик дзюдочилар етакчилик қилган бўлса, йигитлар баҳсида ғолиб ва совриндорлар географияси турлича шаклланганига гувоҳ бўлиш мумкин. Эртага ўсмирлар тоифасидаги баҳслар бошланади.

Йигитлар:
-90 кг:
1. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вил.)
2. Алишер Саманов (Самарқанд)
3. Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм)
3. Зуфарбек Ўролов (Самарқанд)

-100 кг:
1. Самандар Абдуқодиров (Самарқанд)
2. Фидравс Давлатов (Қашқадарё)
3. Жонибек Пардаев (Тошкент ш.)
3. Рустам Шораҳмаматов (Сурхондарё)

+100 кг:
1. Маҳмуджон Мақсудов (Тошкент ш.)
2. Абдуллоҳ Худоёров (Тошкент ш.)
3. Салойжон Бобожонов (Хоразм)
3. Жавоҳир Муродуллоев (Қашқадарё)

Қизлар:
-78 кг:
1. Шаҳло Эгамберганова (Хоразм)
2. Ширинжон Йўлдошева (Хоразм)
3. Мавлуда Абдуллаева (Хоразм)
3. Шинар Инбаева (Тошкент вил.)

+78 кг:
1. Моҳларойим Тўхтамишева (Тошкент вил.)
2. Фотима Қурбонбоева (Хоразм)
3. Равзахон Адашева (Тошкент ш.)
3. Моҳинур Пирманова (Қашқадарё)

Text to speech