Ру En O'z
1 Февраль 2023 1608

Мерганларимиз Жаҳон кубогини 1 тадан олтин ва кумуш медаллари билан якунлашди

Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияда ўтаётган Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади. Бугун ҳамюртларимиз ўзлари қатнашган сўнгги дастурда шоҳсупага кўтарилишди.

Аёллар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида кечган жамоавий баҳсда қизларимиз муносиб иштирок этишди. Саралашдан муваффақиятли ўтган Алина Тарасова, Нигина Саидқулова, Ситора Эргашбоевадан иборат трио финалда ҳам ишончли ҳаракати билан олтин медаль учун курашиш босқичигача етиб келди. Бироқ ҳал қилувчи паллада ҳамюртларимиз кореялик рақибаларига 9:17 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та олтин ва 1 та кумуш медали билан якунламоқда. Эслатиб ўтамиз, куни кеча эркаклар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида Муҳаммад Камалов олтин медални қўлга киритган эди.

Text to speech