Ру En O'z
1 Февраль 2023 904

Поло бўйича Тошкент вилояти ҳокими кубоги учун турнир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бошқармасига қарашли базада қор полоси бўйича Тошкент вилояти ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Қаторасига 3 йил ўтказилаётган мазкур турнирда 4 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Шиддатли беллашувлар якунида Миллий гвардия қошидаги чавандозлар мактаби жамоаси ғалаба қозонди. Миллий гвардиянинг асосий жамоаси эса кумуш медалга сазовор бўлди. Кучли учликни Миллий гвардия қошидаги чавандозлар мактабининг Тошкент вилояти жамоаси якунлаб берган бўлса, ушбу мактабнинг Тошкент шаҳридаги бўлимидан ташриф буюрган спортчилар сўнгги поғонадан жой олдилар.

Text to speech