Ўзбекистон чемпионатида янги номлар кашф этилмоқда
Хабар қилганимиздек, пойтахтимизда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида ўрта вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилди. Бу йилги баҳслар ҳам муросасизлиги билан алоҳида ажралиб турмоқда. Мусобақа мураббийлар штаби учун янги номларни кашф этиб беряпти. Иккинчи кун шоҳсупага кўтарилган спортчилар рўйхати қуйидаги кўриниш олди:
Ўғил болалар:
-73 кг:
1. Ҳожиакбар Тошев (Бухоро)
2. Мурод Бекмуродов (Бухоро)
3. Нодир Мавлонбердиев (Тошкент вил.)
3. Дилшод Шукруллоев (Тошкент шаҳри)
-81 кг:
1. Ахрор Зиядуллаев (Тошкент шаҳри)
2. Самариддин Муҳибиддинов (Тошкент шаҳри)
3. Султонбек Абдушукуров (Жиззах)
3. Шаҳзодхўжа Шарипов (Бухоро)
Қизлар:
-63 кг:
1. Лайло Йўлдошева (Хоразм)
2. Гулзор Хожанова (Қорақалпоғистон)
3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)
3. Диспина Бачкова (Бухоро)
-70 кг:
1. Хуршида Раззоқбердиева (Хоразм)
2. Тойгул Ҳамроева (Бухоро)
3. Бегойим Ҳайитова (Қашқадарё)
3. Барчин Қодирова (Хоразм)