Ру En O'z
1 Февраль 2023 1425

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг режалари муҳокама қилинди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси спорт федерация ва ассоциацияларининг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари билан танишишда давом этмоқда. Жумладан, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўзбекистон гимнастика федерациясида ушбу спорт турларининг истиқболли режалари билан танишди.

Тадбирда федерация раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Гўзал Мўминова яқин 2 йиллик стратегия ҳақида батафсил маълумот берди. Бунда 2022 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-449-сон Қарори дастуруламал бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Шерзод Ташматов ҳар бир йўналиш бўйича мураббийлар билан гаплашиб, спортчиларимизнинг ҳолати, уларнинг потенциали ҳақида фикр алмашди. Шунингдек, асосий таркибга рақобатдош кучли захира таркибини шакллантириш, ҳудудларда селекция ишларини кучайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Text to speech