FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
31 Январ 2023 3266

Ўзбек шахмати жаҳонда яна бир бор эътироф этилди

Ўзбекистон 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди. Бу ҳақида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.

Унга кўра, мамлакатимиз 2022 йил ушбу спорт турида эришган улкан муваффақиятлар жаҳон шахмат ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилган. Куни кеча Нидерландияда якунланган “Tata Steel Chess-2023" мусобақасидан сўнг ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Tour D'or” – “Олтин минора” совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига ушбу совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон шахмат федерациясини бундай юксак эътироф билан қутлаб, терма жамоамиз вакилларининг келгуси фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech