Конкурчиларимизнинг халқаро майдондаги муваффақияти сезиларли кучаймоқда
2022 йилги мавсум от спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Буни 10 та минтақада ташкил этилган “FEI Jumping World Challenge” турнирининг якуний натижалари яна бир бор кўрсатиб турибди.
2022 йилнинг октябрь ойидаги беллашувларда “А” таснифида иштирок этган Ғайрат Назаров 165 спортчи орасида энг яхши натижани қайд этган эди. Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга “Lasino's Boy” лақабли отда эришган.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси Зимбабве, Боливия, Эквадор, Гватемала, Ҳиндистон, Хитой Таипейи, Венесуэла, ЖАР, Пуэрто-Рико, Маврикий, Намибия, Сингапур, Гондурас, Индонезия, Замбия каби 17 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Маълумот учун, мазкур мусобақаларда Ғайрат Назаров (Lasino's Boy), Бекзод Рўзмуҳаммедов (Ornella), Бобуржон Валижонов (Alonso 43) мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди.