Ру En O'z
31 Январь 2023 1338

Энди дзюдочиларнинг Олимпиада рейтинги билан таништирамиз

2022 йил июнь ойида Мўғулистонда ўтган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасидан бошлаб дзюдочилар учун Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарини жамғариш бошланган эди. Бугунги кунга келиб, кўплаб мусобақалар ортда қолди. Токио-2020 Олимпиадаси якунлангач спортчиларнинг жаҳон рейтингидаги ўрни билан таништириб борар эдик. Эндиликда ҳар бир мусобақадан сўнг ҳамюртларимизнинг Олимпиада рейтингидаги поғоналари ҳақида маълум қилиб борамиз. Демак, Алмада Гран-присидан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтинги қуйидагича:

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 1686 очко
15. Дилшодбек Баратов – 634

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 1686 очко
14. Муҳриддин Тиловов – 664

-73 кг:
1. Даниэль Каргнин (Бразилия) – 1630 очко
4. Шаҳрам Аҳадов– 1340
7. Обидхон Нўъмонов – 1104
11. Муроджон Йўлдошев – 790

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 1674 очко
26. Жаҳонгир Маматраҳимов – 433

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 1935 очко
6. Музаффарбек Тўрабоев – 1144

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 1740 очко
6. Алишер Юсупов – 1060
14. Шоҳруҳ Бахтиёров – 610

Аёллар:

-48 кг:
1. Абиба Абужакинова (Қозоғистон) – 1754 очко
36. Ҳалимажон Қурбонова – 317 (қитъавий квота)

-52 кг:
1. Ута Абэ (Япония) – 1850 очко
2. Диёра Келдиёрова – 1744
23. Сита Қадамбоева – 476

-70 кг:
1. Саки Низое (Япония) – 1950 очко
18. Гулноза Матниязова – 610

Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтинининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Text to speech