Ру En O'z
31 Январь 2023 943

Қиличбозларимиз Жаҳон кубогига тайёрланишмоқда

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўтадиган жаҳон кубогига қизғин тайёрланмоқда. 10-12 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада дунёнинг энг кучли саблячилари пойтахтимизда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Йиғинга терма жамоанинг асосий ва захира таркиб аъзолари жалб қилинган. Яқин кунлар ичида Владимир Назлимов ва Ёрқин Йўлдошев бошчилигидаги мураббийлар штаби мусобақада иштирок этадиган якуний таркибни эълон қилади.

Text to speech