Ру En O'z
30 Январь 2023 881

Жиззахда БМХ ҳакамлари учун семинар ўтказилди

Жиззахда велоспортнинг БМХ йўналиши бўйича "UCI BMX Elite National Commisaire" ҳакамлар семинари ўтказилди. 26-29 январь кунлари ташкил этилган курсда 9 давлатдан 16 нафар ҳакам иштирок этди.

Дарслар Халқаро велоспортчилар иттифоқи томонидан юборилган экспертлар Ма Ваи (Канада) ҳамда Маккон Норм (Швейцария) томонидан ўтказилди. Якуний имтиҳонни муваффақиятли топшира олган ушбу мутахассислар келгусида халқаро мусобақаларда ишлаш имкониятига эга бўлишди.

Text to speech