Ру En O'z
30 Январь 2023 1138

Велоспортчи қизларимиз Туркиядаги мусобақада муваффақиятли қатнашишди

Велошоссе бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги халқаро мусобақалар турнесини бошлади. Аҳамиятлиси, унда қизларимиз муҳим ғалабаларга эришишди.

“Grand Prix Aspensos” мусобақасида Янина Кускова аёллар ўртасидаги баҳсларда олтин, Мадина Қаҳҳорова эса бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, ўсмир қизлар классификациясида ҳамюртларимиз шоҳсупанинг барча поғонасини эгаллашди. Унда Севинч Йўлдошева, Асал Ризаева, Моҳинабону Элмуродова мос равишда олтин, кумуш, бронза медалларига эга чиқдилар.

Text to speech