Ру En O'z
29 Январь 2023 1949

Мерганимиз Жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезиядаги Жаҳон кубоги босқичида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Бугун эркаклар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида иштирок этган Муҳаммад Камалов олтин медални қўлга киритди. 

Саралашдан муваффақиятли ўтган юртдошимиз финалда ҳам ишончли ҳаракатлари билан фаолиятидаги муҳим ғалабалардан бирига эришди. Олтин медаль учун курашда у туркиялик Муҳаммад Келесдан устун келди. 

1. Муҳаммад Камалов (Ўзбекистон)

2. Исмоил Келес (Туркия) 

3. Муҳаммад Прабова (Индонезия) 

Қайд этиш жоиз, бу ўзбекистонлик спортчиларнинг Жаҳон кубогида мазкур йўналишдаги илк ғалабаси ҳисобланади. Ушбу муваффақият билан Камалов жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун ўз ҳисобига 2000 очкони қўшиб қўймоқда.

Text to speech