Велоспортчиларимиз Португалияда кумуш медалларга сазовор бўлди
Португалиядан яна бир хушхабар. Ушбу давлатда айни кунларда велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Troferu International De Pista Sunlive” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг навбатдаги баҳсларида “Taskent city Professional Women Cycling Team” жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз Маргарита Мисюрина омниум йўналишида кечган пойгада иккинчи натижани қайд этди. Мазкур дастурда грециялик Аргиро Милаки ғалабани тантана қилган бўлса, кучли учликни испаниялик Изабель Наварро якунлаб берган. Мисюрина ушбу муваффақияти эвазига 90 рейтинг очкосини қўлга киритади.
Шунингдек, Нафосат Қўзиева билан жуфтликда иштирок этган Мисюрина мэдисон дастурида ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Улар испаниялик спортчиларга имкониятни бой беришди холос. Австрия жамоаси вакиллари эса учинчи ўриндан жой олишди.