Ру En O'z
29 Январь 2023 946

“Tata Steel Chess-2023": Гроссмейстерларимизга сўнгги турда ҳам омад тилаймиз

Бугун Нидерландияда давом этаётган нуфузли шахмат турнирида сўнгги тур беллашувлари ўтказилади. 12-турдан сўнг “Челленжер” гуруҳида германиялик Александр Донченко муддатидан аввал ғолибликни расмийлаштирди. Бироқ Абдусатторов пешқадамлик қилаётган “Мастерс” гуруҳида ҳали ҳеч нарса аниқ бўлгани йўқ.

Куннинг иккинчи ярмида ўтадиган беллашувларда Нодирбек Абдусатторов (2713) мезбон Йорден ван Форест (2581) билан дона суради. Иккинчи ўрин учун кураш олиб бораётган Жавоҳир Синдоров (2654) эса Нидерландия термасининг бошқа бир вакили Томас Бердсен (2515) билан ҳисоб-китоб қилади.

“Мастерс”, 13-тур: Нодирбек Абдусатторов (оқ) – Йорден ван Форест (қора)
“Челленжер”, 13-тур: Жавоҳир Синдоров (оқ) – Томас Бердсен (қора)

Text to speech