28 Январь 2023
1807
Иккинчи кун, иккинчи олтин!
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Обидхон Нўмонов Алмада Гран-приси чемпионига айланди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз барча рақибларини мағлубиятга учратди.
Чемпионлик баҳси қозоғистонлик Жансай Смагуловга қарши кечди. Ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Нўмонов дастлаб вазари, сўнг иппон баҳосини қўлга киритиб, фаолиятида Гран-при турнирларидаги илк олтин медалга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда Муҳриддин Тиловов -66 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган эди.