28 Январь 2023
1205
Обидхон Нўмонов финалда!
Алмада шаҳри (Португалия) мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтмоқда. Бугун -73 кг вазн тоифасида курашаётган Обидхон Нўмонов финал йўлланмасини қўлга киритди.
Наманганлик полвонимиз финал йўлида Грузия, Япония, Марокаш, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Энди у кечки дастурда қозоғистонлик Жансай Смагуловга қарши татамига чиқади.
Афсуски, бугун кураш олиб борган 4 нафар вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.